

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, мюнхенликлар форвард учун яна бир таклиф тайёрламоқда. Гап 30 ёшли ҳужумчининг трансфер суммасига боғлиқ бўлмоқда. Ундан ташқари, клуб президенти Даниэль Леви ҳужумчини жамоада олиб қолмоқчи. У орқали вазифани бажариш осонлашади, деб ҳисобламоқда.
Олдинроқ "Тоттенхэм" "Бавария"нинг иккита таклифини рад қилганди. Ўтган мавсумда Кейн АПЛнинг 38 ўйинида 30 гол ва 3 ассист қайд этди.



