

Томонлар 2027 йилгача келишувни узайтиришни эълон қилишди. Германия чемпионлари ва Европанинг йирик телекоммуникацион компанияси 20 йилдан бери ҳамкорлик қилади.
Олдинроқ, "Бавария" ўз ҳомийсидан йилига 45 млн евро оларди. Энди бу пул ҳар йили 50 миллионга қадар оширилди.
Шундай экан, мюнхенликлар 5 йилда 250 млн евро ишлашади – бу Бундеслигадаги энг йирик ҳомийлик битими.



