

“Челси”да жуда кўп ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Бу шунчаки оддий рақиб эмас. Нима бўлишидан қатъи назар “Бавария” ўз олдига жиддий мақсадларни қўяди. Чорак финалга чиқишга ҳозирланяпмиз”, — дейди “Бавария” спорт директори Ҳасан Салиҳамижич.
Маълумот учун, “Бавария”—“Челси” тўқнашувининг дастлабки баҳси 25 февралда “Стемфорд Бриж”да бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 18 мартда Мюнхенда ўтиши белгиланган.



