"Бавария" Роберт Левандовскини сотишга рози бўлди

Iskandarov Abdulaziz
15 июл 2022, 22:23
Узоқ кутилган трансфер амалга ошиш арафасида.

Италиялик журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги сахифасида маълум қилишича, ПСЖ ва "Челси" вакилларига полшалик "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг "Барселона"га ўтиш жараёни сўнгги босқичда эканлиги ҳақида маълум қилинган. Ҳужумчини мюнхенликлар сотишга рози бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски кўк-анорранглилар билан маошини сезиларли даражада камайтирган ҳолда 3 йиллик шартнома имзолайди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо