

Маълумотларга кўра, немис клубидагилар "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни харид қилишмоқчи. Олдинроқ, "Бавария" президенти Ули Хёнесс клуб йирик трансферни амалга оширмоқчи эканлиги ҳақида айтган эди.
Гризманн ва "Атлетико" ўртасидаги битим 2023 йилда якунланиши "Бавария"ни ҳавотирга солмаяпти. Шу йилнинг ёзида 27 ёшли форвард "Барселона"га ўтишни истамаган эди.



