

«Нимадир шартномани узайтиришга халал беради деб ўйламайман. Бу футболчилар билан катта ютуқларга эришганмиз. Улар билан келишувга эришиб бўлганмиз, яқин вақт ичида бу ҳақда расман эълон қиламиз.
Асосийси – уларнинг ўйини. Иккиси ҳам ажойиб ўйнашмоқда», – дейди Румменигге.
Рибери Мюнхен клубида 2007 йилдан буён, Роббен эса 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда.



