"Бавария" "Реал"нинг Европа топ-5 лигасидаги голли серияси бўйича рекордини янгилади

Sherzod Nurmatov
23 авг 2021
"Бавария" голли учрашувлар кетма-кетлиги бўйича Европа топ-5 чемпионатлари янги рекордчисига айланди.

Мюнхенликларнинг самарадорли серияси – 74 ўйин. У 2020 йилнинг 9 февралидан бери давом этиб келмоқда.

Аввалги рекорд "Реал Мадрид"га тегишли эди. Клуб барча турнирларда кетма-кет 73 учрашувда гол урган.

Эътиборлиси, "Бавария" 74 учрашувда 214 та, "Реал" эса 73 учрашувда 200 та тўп киритган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: bundesliga.com