

Мюнхенликлар ўз таркибини кучайтириш учун бўлажак трансфер бозорида “Боруссия М” ярим ҳимоялари Флориан Нойхаус ва Денис Закарияни қўлга киритмоқчи.
Нойхаус жорий мавсум клуб либосида 15 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди. Закария эса 4 баҳсда майдонга тушди ва қолган учрашувларни жароҳати туфайли ўтказиб юборди.
Флориан 2018 йил “Боруссия М” билан 5 йиллик шартнома имзолаган, Дениснинг клуб билан келишуви эса 2022 йил ёзигача мўлжалланган.



