"Бавария" президенти: "Томас Тухелга ишонамиз"

Mirjalol Normatov
28 май 2023
"Бавария" президенти Герберт Хайнер жамоа бош мураббийи Томас Тухелни қўллаб-қувватлади.

Мюнхен клуби сўнгги турда Дортмунднинг "Боруссия"си ғалаба қозона олмагани учун чемпионликни қўлга киритди. Мавсум ўртасида Юлиан Нагельсманндан қолган бош мураббийлик курсисига Томас Тухель келиб ўтирди.

"Тухелга тўлиқлигича ишонамиз. У Европанинг энг кучли мураббийларидан бири. У билан жума куни гаплашиб олганман.

Тушунмайман, у нима учун бизнинг бош мураббий бўлиб қолмаслиги керак", - деди Хайнер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal