"Бавария" Ндомбеле учун Толиссо ва 20 млн евро таклиф қилди. "Тоттенхэм" рад этди

Alisher
21 авг 2021, 16:37
"Бавария" ўз таркибига "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени таклиф қилмоқчи.

Мюнхен клуби лондонликларга хавбекни ярим ҳимоячи Корантен Толиссога алмаштиришни таклиф этишди.

"Бавария" қўшимчасига 20 миллион евро тўлашга тайёр эди, аммо "шпорлар" раҳбарияти таклифни рад этишди.

Ндомбеле "Тоттенхэм"га 2019 йилда "Лион"дан 60 миллион евро эвазига ўтган эди. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва жамоани тарк этмоқчи.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport