“Бавария” “Нант” ҳужумчисига қизиқмоқда

Eldor Akmurzayev
1 ноя 2021, 09:20
“Нант” форварди Коло Муани мюнхенликлар қизиқиши доирасига тушди.

Клуб 22 ёшли французни кузатмоқда ва трансфер бўйича музокаралар ўтказишга тайёр. “Бавария”дан ташқари футболчини “Тоттенхэм", "Айнтрахт" ва “Боруссия М” қўлга киритишни ният қилган.

Муани жорий мавсум “Нант” либосида 10 ўйинда қатнашиб 2+3 натижага эришди. Унинг трансфер нархи 10 млн еврога баҳоланмоқда.






Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Footmercato