"Бавария" Левандовски билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни фаоллаштирмоқда

Оқил Абдубарноев
31 янв 2022
Германиянинг "Бавария" клуби ҳужумчи Роберт Левандовски билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни кучайтирди.

Манбанинг хабарига кўра, "Бавария" польшалик форвард билан шартномани узайтириш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда.

Левандовскининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади. Аввалроқ 33 ёшли футболчи яна тўрт йил профессионал даражада ўйнашни режалаштираётганини айтганди.

Жорий мавсумда Роберт барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди. Январь ойида у ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Germany