"Бавария" Кристоф Фройндни янги спорт директори этиб тайинлайди

Sherzod Nurmatov
18 июл 2023, 15:35
"Bild" хабарига кўра, "Зальцбург" спорт директори Кристоф Фройнд "Бавария"да худди шундай лавозимни эгаллайди.

Манбага кўра, 46 ёшли австриялик мутахассис сентябрь ойидан бошлаб "Бавария"да иш бошлайди. У 2006 йилдан бери "Залцбург"да ишлайди.

"Бавария" сўнгги спорт директори 2022/23 йилги мавсум якунида жамоани тарк этган Ҳасан Салиҳамижич эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild