

Ушбу ниқобларни сотиши акцияси муаллифлари Йозуа Киммих ҳамда Леон Горецка бўлди. Ниқоблар аслида шарфлардан тайёрланган. Шарфлар эса “Челси”га қарши Мюнхенда ўтадиган Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб ўйинидан олдин стадионда тарқатилиши керак эди. Аммо баҳс номаълум муддатга қолдирилди.
Ушбу ниқоблар сотувидан тушган 250 минг евро WеKickCoronа хайрия жамғармасига йўналтирилади.



