“Бавария” клуб рамзи туширилган ниқоблар сотувидан 250 минг евро ишлаб олди

29 май 2020, 07:37
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу ниқобларни сотиши акцияси муаллифлари Йозуа Киммих ҳамда Леон Горецка бўлди. Ниқоблар аслида шарфлардан тайёрланган. Шарфлар эса “Челси”га қарши Мюнхенда ўтадиган Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб ўйинидан олдин стадионда тарқатилиши керак эди. Аммо баҳс номаълум муддатга қолдирилди.

Ушбу ниқоблар сотувидан тушган 250 минг евро WеKickCoronа хайрия жамғармасига йўналтирилади.


Манба: “Бавария” расмий сайти