"Бавария" Жером Боатенгни Мадридга олиб кетди

Aslanov Jasurbek
26 апр 2016
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг жамоа билан бирга "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал учрашуви бўлиб ўтадиган Мадрид шаҳрига учиб кетди.

27 ёшли футболчи ҳозирча жароҳатидан қутилмади, аммо унинг клуб делегацияси билан Испанияга йўл олганини ҳисобга олсак, Боатенг "матрасчилар"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

"Атлетико" - "Бавария" учрашуви 27 апрель куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com