"Бавария" жароҳат сабаб Хадсон-Одоидан воз кечиши мумкин

Tolibjon Qosimov
23 апр 2019
"Челси" ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одоининг жароҳати келажагига таъсир кўрсатиши мумкин.

Унинг оёғи жиддий жароҳатланган. Бундай жароҳат узоқ муддатли даволанишни талаб этади (камида 6 ой). Шу сабаб Хадсон-Одои кейинги мавсум бошини ҳам ўтказиб юбориш эҳтимоли юқори.

Айни шу сабаб "Бавария" унинг трансферидан воз кечиши мумкин. Рибери ва Роббен ёзда жамоани тарк этади, уларга эса ўринбосар керак.

Бундан ташқари, "Бавария" Хадсон-Одои жароҳат олишга мойил бўлиб қолишидан чўчимоқда. Чунки, мюнхенликларнинг деярли барча вингерларида бу "нуқсон" бор.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild.de