"Бавария" футболчиси кечирим сўради
02 май 2018 15:29
Янгиликлар
"Бавария" футболчиси кечирим сўради
"Бавария" дарвозабони Свен Ульрайх "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинидан (2:2) сўнг, ўз хатоси учун кечирим сўради.
"Реал"нинг иккинчи голидан аввал Ульрайх тўпни қўли остидан ўтказиб юборди ва рақиб ҳужумчиси Карим Бензема бўш дарвозани ишғол қилди.
"Чемпионлар лигасини тарк этганимиздан қанчалик хафа эканлигимни тасвирлаб бера олмайман. Финалга чиқишни жуда қаттиқ истаган эдик ва қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Мен билан қўпол хато юз берди. Буни тушунтириб беришим қийин. Кечиринг... Жамоам ва мухлислардан узр сўрайман" - деб ёзди дарвозабон "Инстаграм"даги саҳифасига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар