«Бавария» – ЦСКА. Учрашувни Жанлука Рокки бошқаради

Narzulla Saydullayev
16 сен 2013
Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Бавария» ва ЦСКА ўртасидаги ўйинни Жанлука Рокки бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бошқариб боришади.
Қанотларда Жанлука Кариолато ва швейцариялик Сандро Поцци ҳаракат қилишади, дарвозалар ортида Лука Банти ҳамда Антонио Дамато ишлашади, захира ҳаками – Риккардо Ди Фиоре.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» – ЦСКА учрашуви 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23.45 да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru