"Бавария" "Челси"га Чалоба бўйича таклиф билан чиқди

Sherzod Nurmatov
29 авг 2023
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Бавария" ҳимоячи Тревор Чалобанинг трансфери бўйича музокараларни бошлаш учун "Челси"га расман мурожаат қилди.

Манбага кўра, "кўклар" 24 ёшли футболчининг ижараси бўйича таклифни рад этган, чунки улар доимий трансферни талаб қилмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. У ушбу мавсум "Челси" таркибида ҳали битта ҳам ўйин ўтказмади. Transfermarkt портали футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano