UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  7 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  8 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  2 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  14 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида Янгиликлар

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида

"Барселона" Усмон Дембеле билан шартнома муддатини узайтириш ҳаракатида.

Ёдингизда бўлса, футболчи Евро-2020 вақтида жароҳат олган ва яқин икки-уч ой майдонга туша олмайди. 

Бу вазиятда энг қизиғи, "Барса" бутун баҳор давомида Усмон билан келишувни узайтиришга уринди, аммо бу амалга ошмагач, францияликни ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиш ҳақида ўйлаб қолишганди.

Бироқ барча режаларни Дембеленинг терма сафида жароҳат олиши бузиб юборди. Энди каталонияликлар олдида бир нечта вариант бор холос:

•  Янги шартнома тузиб, уни асосий таркиб аъзоси бўлиши учун шароит яратиб, сабр билан кутиш 

•  Янги шартнома тузиб, қишда ёки кейинги йил ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилиш

•  Яна бир йилдан кейин уни эркин агент сифатида қўйиб юбориш

Биринчи вариант ҳақиқатдан йироқ, сабаби Дембеле мавсумнинг асосий қисмида жароҳат сабаб "ўйиндан ташқарида" бўлади: тўрт мавсум давомида футболчи фақатгина жароҳат сабаб 95 та ўйинни ўтказиб юборди. Қизиқ бир факт, Усмон сафда бўлган пайтида ҳам унга стабиллик етишмаяпти: 2021 йил францияликда 16 ўйинлик серия бўлди. Бу вақт оралиғида вингер бор йўғи 2 та гол урган ва 1 та ассист қайд этган. Самарали ҳаракатларсиз 5 - 6 ўйинлик сериялар эса одатий тусга кириб улгурди.


Иккинчи пункт оптимал вариантдек кўринмоқда: Дембелега қизиқиш ҳозирча бор ("МЮ", "Ливерпуль") ва пайтида уни сотиш зарурдек. Бироқ жароҳат сабаб бу иш энг камида қишгача қолдирилди. Уни қишда сотиш учун ҳозир келишув муддатини узайтириш зарур, акс ҳолда у истаган жамоаси билан расмий музокараларга кириша олади.

Учинчи вариант энг дахшатлиси бўлса керак: "Барса" 120 млн евро + бонуслар бериб сотиб олган футболчисини текинга қўйиб юборади. Футболчи шунингдек тўрт йил 20 млн евродан маош олган. Айтиб ўтганимиздек, майдонда унинг фойдаси деярли тегмади, лекин клуб обрўсига салбий таъсир кўрсата олди (машғулотларни қолдиришлар, жанжаллар, "Боруссия" билан муносабатлар ёмонлашиши, ирқчиликка доир видео ва х.к.з).

Бир қарашда ўта иқтидорли ёш футболчининг чинакамига катта клубдаги ишлари очиғи юришмаяпти. Усмон Барселона"да қолиб курашни давом эттириши зарурми ёки бошқа клубда фаолиятига рестарт бергани маъқулроқми? Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? 

  



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика