"Барселона" вице-президенти: "Флорентино Перес олдида шляпамни ечаман. Иқтисодий даражада у тенги йўқ"
17 сен 2021 12:37
Янгиликлар
"Барселона" вице-президенти: "Флорентино Перес олдида шляпамни ечаман. Иқтисодий даражада у тенги йўқ"
Иқтисодий масалалар бўйича "Барселона" вице-президенти Эдуард Ромеу "Реал" президенти Флорентино Пересни Мадрид клубини ажойиб тарзда бошқараётганини мақтади.
"Реал" солиқлардан сўнг 2020/21 йилги молиявий йилни 874 минг евро фойда билан ёпди, "Барселона" эса 2020/21 йилги мавсум учун 481 миллион евро зарарни эълон қилди.
"Реал" - катта имкониятга ва кучга эга буюк клуб. Агар биз сўнгги йилларда уй ишларини яхши қилганимизда, биз ҳам шундай вазиятда бўлардик.
Флорентино Переснинг ўз клубига бўлган муносабати олдида шляпамни ечаман. Иқтисодий ва ишбилармонлик даражасида ҳеч ким жаноб Пересдан ўтиб кета олмайди. Мен ундан илҳом оламан. У ҳар гал учрашганимизда жуда самимий кўринади", - дейди Ромеу.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар