"Барселона" ва "Реал" "Наполи" хавбеки учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
16 ноя 2021
"Наполи" ярим ҳимоячиси Элиф Элмаз фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

22 ёшли македонияликка "Барселона" ва "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

Икки клуб ҳам ўйинчига марказни кучайтириш учун вариант сифатида қарамоқда ва унинг трансфери бўйича яқин қишда таклиф бермоқчи.

Элмаз жорий мавсум А Серия доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it