"Барселона" ва "Реал" Испания терма жамоаси посбони учун курашади

Alisher
29 мар 2025
"Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсия топ-клублар эътиборига тушди.

Қайд этилишича, футболчини "ярим Европа" кузатмоқда. Футболчини "Атлетико", "Барселона", "Реал", ПСЖ ва "Байер" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Гарсиянинг меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Олдинроқ, "Эспаньол" ўз дарвозабони учун камида 30 млн евро олмоқчи экани хабар қилинганди.

Жоан Гарсия бу мавсум "Эспаньол" сафида 27 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 39та тўп олиб чиқди. Дарвозабон ҳисобида тўртта "қуруқ" ўйин бор. Transfermarkt портали испанияликни 20 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: as.com