"Барселона" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси "Лион" бош мураббийига айланди

Mirjalol Normatov
19 май 2019, 13:13
"Барселона" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Силвиньо "Лион"нинг янги бош мураббийи бўлади.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. У мавсум якунланганидан кейин Бруно Женезионинг ўрнини эгаллайди. Силвиньо 2016 йилдан буён Бразилия термаси мураббийлар штабида ишламоқда.

Шунингдек, "Лион"нинг собиқ футболчиси Жуниньо Пернамбукано клуб спорт директори сифатида иш бошлайди.

Ушбу мавсум якунланишига бир тур қолганида "Лион" 3-ўринни эгаллаб, ЕЧЛ саралаш босқичини ўзига нақд қилиб улгурди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: France Football