

Футболчи бугун Қатарнинг "Ал Араби" клуби билан шартнома имзолади.
27 ёшли ўйинчи испан клуби билан шартномасини бекор қилиш бўйича келишувга эришган эди.
Муньеса сўнгги икки мавсумни "Жирона" сафида ўтказди. У Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда қатнашди. Шунингдек, Англиянинг "Сток Сити" клубида ижарада ўйнаган.
Марк "Барселона" таркибида 2009-2013 йиллар давомида ҳаракат қилган ва у "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси ҳисобланади.







