

Каталонияликлар футболчи учун 7 миллион евро ва бонус сифатида 3 миллион евро тўлайди. Шартнома шу ҳафта расмийлаштирилади, лекин 2024 йил 1 июлдан кучга киради.
Бергуолл Швеция чемпионати ва кубогининг сўнгги мавсумида 28 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 1 та голли пас узатган. Transfermarkt портали 17 ёшли марказий ярим ҳимоячини 5 миллион еврога баҳоламоқда.



