"Барселона" Сержи Робертога нарх белгилади
10 мар 2021 14:38
Янгиликлар
"Барселона" Сержи Робертога нарх белгилади
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Сержи Робертони 60 миллион еврога сотишга тайёр бўлади.
Каталонияликлар айни дамда шартномалари июнь ойида ёки келаси мавсум сўнггида якунланадиган футболчилар бўйича қарорлар қабул қилмоқда. Робертонинг шартномаси 2022 йилнинг июль ойига қадар мўлжалланган.
Футболчи бўйича қарорни "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта қабул қилади. Ҳозирча у ўйинчини ёзда сотиш ҳақида ўйламоқда.
29 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар