"Барселона" сардори мавсум охирида жамоани тарк этади
02 окт 2023 14:38
Янгиликлар
"Барселона" сардори мавсум охирида жамоани тарк этади
"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто катта эҳтимол билан мавсум сўнгида "кўк-анорранглилар" билан хайрлашади.
2024 йил ёзида унинг "Барселона" билан шартномаси якунланади.
"Барселона" Робертонинг садоқати ва универсаллигини қадрлайди, аммо Жоау Канселунинг жамоага келиши оқибатида, испаниялик захирада қолиб кетмоқда. Шартномада келишувни яна бир йилга узайтириш имкониятини берувчи банд борлигига қарамай, манбалар бу футболчи учун клуб либосидаги охирги мавсумлигини таъкидлашмоқда.
Қайд этиш лозим, бу мавсум Роберто фақатгина 3 бор майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар