UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  0 18:14Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  56 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  2 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  3 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  5

"Барселона" раҳбарияти Вальвердедан бир нарсани илтимос қилди Янгиликлар

"Барселона" раҳбарияти Вальвердедан бир нарсани илтимос қилди

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоанинг сўнгги натижалари туфайли босим остида қолган.

Каталония клуби ЛаЛиганинг сўнгги 4та учрашувида ғалаба қозона олмади. Бундан ташқари, кўк-анорранглилар ҳимоя чизиғида муаммолар бор. Самуэль Юмтити ва Томас Вермален жароҳат туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олишмайди. "Барселона" ҳимоя марказида ўйнаш учун икки нафар футболчи қолган: Херард Пике ва Клеман Лангле. Пикенинг ўйини аввалгидек ишончли эмас. Вальверде кимни майдонга туширишни билмай боши қотган.

Каталония клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийидан "Барселона B" жамоаси футболчиларидан кўпроқ фойдаланишни сўради. 

Diario Sport нашри журналисти Альбер Рожер Эрнесто Вальвердени Ла Масия тарбияланувчиларидан фойдаланмаётгани учун танқид қилди.

"Мураббий Ла Масияга ҳам эътибор қаратиши керак. Вальверде "Барселона B" жамоасининг марказий ҳимоячиларига эътибор қаратмаяпти. Алена "Барселона B"га қайтарилди, Сампер эса умуман қайдномага киритилмаяпти. Ёшлар фақат биринчи жамоа билан машғулот қилишмоқда. Нималар бўляпти ўзи?" - дейди Альбер Рожер.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика