"Барселона" Qatar Airways билан шартномани узайтирмайди
Aziz Tukhtamuradov
28 янв 2015
"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу Qatar Airways авиакомпанияси билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилди.
"Ҳамкорлик қилиш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишимизга тўғри келади. Қатардаги сиёсий вазиятлар йил сайин ўзгармоқда. Бундай муаммо биз шартнома имзолаган йили - 2011 йилда бўлмаганди", - дейди Бартомеу.