

Олдинроқ, Каталония клуби бош мураббийи Хави қизиқиш билдирмаётган футболчига фало тарзда "Фиорентина" ва "Бенфика" клублари қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Аммо, сўнгги хабарларга кўра, Каталония клуби ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи ва фақатгина шундан сўнг уни ижарага беради. Бу "Барселона" раҳбарияти учун ҳам, ўйин амалиёти олиши мумкин бўлган футболчи учун ҳам энг маъқул вариант.
Пуч ўтган мавсум Ла Лига доирасида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



