"Барселона" президентлигига номзод Неймарнинг қачон клубга қайтиши мумкинлигини айтди

Alisher
16 дек 2020
"Барселона" президентлигига номзод Эмили Руссо бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг клубга эҳтимолий қайтиши ҳақида гапирди.

"Биз Неймарнинг вакиллари билан гаплашдик. Шундан сўнг у Лионель Месси билан яна бир жамоада бўлмоқчилигини айтди. Кўплар ПСЖ деб ўйлади, аммо у "Барселона"ни назарда тутган эди.

Аммо, ҳозирда биз унинг трансфери учун пул тўлайдиган аҳволда эмасмиз, шу сабаб қайтиш унинг ПСЖ билан тузган шартномаси якунига етиш керак", - дейди Руссо.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: AS