"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи
23 апр 2024 21:55
Янгиликлар
"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи
Клуб раҳбари Испания футбол федерациясидан Ямалнинг ҳисобланмаган голига оид лавҳа ва аудиоёзувларни сўраган.
"Сантьяго Бернабеу"даги "Эл Классико"да баҳсларга сабаб бўлган мағлубиятдан сўнг "Барселона" президенти Жоан Лапорта Ламин Ямалнинг рақиб дарвозасига тепган тўпи гол сифатида инобатга олинмаганидан норозилигини билдирган.
Лапорта Ҳакамлар техник қўмитаси ва Испания футбол федерациясидан тегишли тасвирлар ва аудиоёзувларни сўраган.
Шунингдек, у ўз баёнотида голнинг ҳаққоний эканлиги аниқланса, "Барселона" қонуний чоралар кўришдан тортинмаслигини ва ҳатто ўйинни қайта ўтказилишини талаб қилиши мумкинлигини айтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар