25 ёшли футболчи бошқа клубга ўтиш ишларини якунлаш учун «Барселона» лагерини тарк этди.
Sky Sports нашри хабарига кўра, француз яқин орада «Эвертон» аъзосига айланади.
Олдинроқ трансфер 20 миллион еврога айланиши ҳақида хабарлар чиққанди.
Динь 2016 йилда «Барселона»га ўтганди.
