"Барселона" "Лидс"га Рафиньянинг трансфери борасида расмий таклиф берди
01 июл 2022 15:37
Янгиликлар
"Барселона" "Лидс"га Рафиньянинг трансфери борасида расмий таклиф берди
"Барселона" ярим ҳимоячи Рафинья Диаснинг трансфери борасида "Лидс"га расмий таклиф берди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Каталония клуби 29 июнда Англия клуби билан трансферни оғзаки муҳокама қилди, 30 июнда эса барча қоғозларни расмийлаштиришди.
Қайд этиш керакки, Англия клуби "Челси" билан келишув сабаб "кўк-анорранглилар" таклифини қабул қилмоқчи эмас.
Шу билан бирга, ярим ҳимоячи ва унинг агенти Деку ҳали "аристократлар" сафига ўтишга розилик билдиришмади.
Рафинья ўтган мавсум "Лидс" таркибида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар