«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан
27 апр 2024 10:45
Янгиликлар
«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан
«Барселона» Роберт Левандовски билан келишувни узайтиришга тайёр.
Бунинг учун, 35 ёшли футболчи ойлигини маълум миқдорда туширишга рози бўлиши лозим.
Роберт билан тузилган келишувга кўра жорий мавсум «Барселона» футболчига 26 миллион евро тўлаши лозим, келаси йил эса бу маблағ 32 миллионга ошиши керак . Каталония клуби келаси йилги ойликни маълум миқдорда туширишни режа қилган.
Агарда музокаралар омадсизлик билан якунланса, «Барселона» раҳбарияти Левани ёзда сотишга ҳаракат қилиб кўради.
Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 20 та гол ва 10 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар