"Барселона" Лаутаро билан келишиб олди
13 май 2020 17:39
Янгиликлар
"Барселона" Лаутаро билан келишиб олди
Каталонияликлар "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан шартнома имзолашга қаттиқ бел боғлашган.
"Кўк-анорранглилар" шахсий шартнома шартлари бўйича форвард билан келишувга эришишди. Аргентиналик "Камп Ноу"да бир мавсум учун 13 миллион евро олади.
Энди буёғи клубларнинг ўзига қолмоқда. Аммо, "Барселона" ва "Интер" ҳали ҳам нарх бўйича келиша олишмаяпти.
Лаутаро Мартинес жорий мавсум "Интер" сафида Италия чемпионатида 22та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди. Унинг "нерадзуррилар" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар