"Барселона" жамоа сардорларини маълум қилди

Mirjalol Normatov
23 авг 2024
"Барселона" матбуот хизмати янги мавсумдаги сардорлар бешлигини маълум қилди.

Булар: дарвозабон Марк-Андре тер Стеген, ҳимоячи Рональд Араухо ва ярим ҳимоячилар Френки де Йонг, Рафинья ва Педри. Футболчилар овоз бериш жараёни орқали танлаб олинишган.

Ўтган мавсумда жамоанинг асосий сардори Сержи Роберто бўлганди. У ёзда жамоани тарк этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FCBarcelona