"Барселона" футболчиси ёзда "Севилья"га ўтиши мумкин
20 мар 2020 12:24
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси ёзда "Севилья"га ўтиши мумкин
"Барселона" ёзда ярим ҳимоячи Иван Ракитични сотиб юбормоқчи.
Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси яна бир йилга амал қилади, шу сабабдан "Барса" уни текинга қўйиб юбормаслик учун ёзда сотиб юбориши мумкин.
Футболчи "Севилья"га қайтишни хоҳламоқда, Андалусия клуби ҳам Ракитичга қизиқишини билдирган.
Ҳозирда "Барселона" мураббийлар штаби трансферга розилик берди, футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетишга тайёр.
Ракитич жорий мавсум Ла Лигада 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар