"Барселона" ўз собиқ ҳимоячиси Эрик Абидалнинг янги лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Абидаль ўзининг шахсий "Eric22Abidal Foundation" номли фондини ташкиллаштирмоқчи. Бу ташкилот касал болалар ва уларнинг оиласига ёрдам беради. "Барселона" ушбу фондни қўллаб-қувватлайди, шу билан бирга фонд хайрия табдирлари орқали молиялаштирилади.