«Барселона» – «Депортиво». Месси ўйинни захирада бошлайди

Narzulla Saydullayev
30 сен 2016
«Барселона» устози Луис Энрике жароҳатини даволаётган Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Аргентиналик футболчи 16 октябрь кунги «Депортиво»га қарши ўйинни захирада бошлайди ва тахминан 30 дақиқага майдонга тушади.

«Барселона» шифокорлари Месси ЕЧЛ доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши 19 октябрь кунги баҳсга тўлиқ тайёр бўлишини кутишмоқда.

«Барселона»нинг 5-6 нафар етакчилари «Депортиво»га қарши баҳсда асосий таркибда бўлишмайди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sport.es