"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи

Alisher Ostonov
13 фев 2026, 21:27
"Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья "Барселона" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Манбага кўра, каталонияликлар 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Кўк-анорранглилар" футболчининг трансфери учун 30-40 млн евро беришга тайёр.

Марк Кукурелья "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2022 йилда "Брайтон"дан 65 млн евро эвазига "Челси"га ўтганди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Diario Sport