UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  0 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  4 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  13 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  15 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10

"Барселона" Бускетснинг ўринбосари борасида бир қарорга келди Янгиликлар

"Барселона" Бускетснинг ўринбосари борасида бир қарорга келди

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида таянч ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, каталонияликлар спорт директори Деку аллақачон орзусидаги номзодини аниқлаб олган.

Серхио Бускетс жорий мавсум бошланишидан олдин Каталония пойтахти билан хайрлашди. 

Молиявий муаммолар туфайли "Барселона" фақат Ориоль Ромеуни таклиф қила олди. 3,4 миллион еврога сотиб олинган футболчи Бускетснинг муносиб давомчиси эканлигини исботлай олмади. Бир қатор ўйинларда 32 ёшли футболчи керакли савияни кўрсата олмади ва шу тариқа таркибдаги ўрнини бой берди.



Шу боисдан ҳимоячининг трансфери Испания чемпиони учун устувор вазифа бўлиши керак. Клубнинг мақсади – Амаду Онана. Бельгиялик футболчи "Эвертон" сафида 2022 йилдан буён тўп тепади. Жорий мавсумда у "ирислар" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

"Daily Sport" нашрининг хабар беришича, Деку аллақачон Онана билан боғланган. Спорт директори 22 ёшли футболчига "Барселона"нинг молиявий имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Каталонияликлар у учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бироқ "Эвертон" ҳозирда ўзининг юлдуз футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика