"Барселона" бир қанча сабаблар туфайли Неймар билан шартнома имзоламайди
09 июн 2023 23:32
Янгиликлар
"Барселона" бир қанча сабаблар туфайли Неймар билан шартнома имзоламайди
Неймарнинг "Барселона"га қайтмаслиги сабаби маълум бўлди.
"Diario Sport" хабарига кўра, бунинг учун бир қанча сабаблар бор. Буларнинг энг асосийси - молиявий фейр-плей. "Барселона" футболчини трансфер қилгани билан унинг рўйхатдан ўтишига кафолат бера олмайди. Ундан ташқари, футболчининг ПСЖ билан шартномаси якунланмаган, демак, "Барселона" Париж клубига қанчадир миқдорда компенсация пули тўлаши керак бўлади.
Шунингдек, Каталониядагилар футболчининг сўнгги пайтларда кўп жароҳатлар олаётганидан хавфсирашган.
Неймар якунланган мавсумда Франсия чемпионатининг 20 ўйинида қатнашиб, 13 гол ва 11 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар