"Барселона" АПЛ юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин
14 окт 2023 15:35
Янгиликлар
"Барселона" АПЛ юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин
"Брайтон" футболчиси Каору Митомага испан гранди қизиқиш билдирмоқда.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Барселона" ёзги трансфер ойнасида Каору Митомани трансфер мақсади сифатида белгилаб олди.
"Кўк-анорранглилар" скаутлари ва мураббийлар штаби Митоманинг маҳоратига қойил қолган. Уларга унинг дриблинги ва креативлиги маъқул келмоқда.
"Барселона" қишки трансфер ойнасида таянч нуқтасини мустаҳкамлаб, Митома учун мумкин бўлган ҳаракатларни ёзгача қолдирмоқчи.
Митома жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархи 50 миллион еврога баҳолаган. Бироқ у Ансу Фати билан боғлиқ шартномага қўшилиши ёки қўшилмаслиги аниқ эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар