"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?
03 июл 2025 18:16
Янгиликлар
"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?
"Барселона" 3 нафар футболчини трансферга қўймоқда, дея хабар берди "Barca Universal".
Ушбу рўйхатга дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Рональд Араухо ва ярим ҳимоячи Фермин Лопес кирган.
Каталонияликлар янги ўйинчиларни сотиб олиш учун футболчиларини сотишга мажбур. Умуман олганда, клуб улар учала футболчи учун 140 млн евро олиш ниятида.
Бу футболчиларни сотиш ташаббускори "кўк-анорранглилар"нинг спорт директори Деку бўлди. Унинг фикрича, сотиладиган ўйинчиларни танлаш мақбулдир. Шу билан бирга, "Барселона" аллақачон вингер Ансу Фатини ижарага юборган.
Каталонияликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бири бу "Атлетик" вингери Нико Уильямс ҳисобланади. Футболчининг товон пули 60 млн еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар