UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  45 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

"Барса" ёзда Мукокони бепул қўлга киритмоқчи Янгиликлар

"Барса" ёзда Мукокони бепул қўлга киритмоқчи

"Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Юссуфа Мукокога қизиқиш билдирмоқда.

"Diario Sport" хабарига кўра, 18 ёшли футболчи каталонияликлар сафида ўйнашни истамоқда, "кўк-анорранглилар" эса унинг дортмундликлар билан келаси ёзда тугайдиган шартномасини узайтириш бўйича якуний қарорини кутмоқда.

Томонлар бир неча ойдан бери музокаралар олиб бормоқда, германияликка "Барса"нинг таклифи манзур келган.

Каталония клубининг режаси Мукоко билан шу ёзда текинга шартнома имзолаш. "Барселона"дагилар Юссуфа агар дортмундликлар билан келишувни узайтирмаса, каталонияликлар сафига келади деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, "Барселона" бу қишда аниқ ҳужумчи сотиб олмайди, чунки Ла Лигадаги молиявий чекловлар туфайли уни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Мукоко Бундеслига жорий мавсумида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та тўп киритди ҳамда 3 та голга ассистентлик қилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика