"Барса" либосида БМТнинг Қочқинлар бўйича бошқармаси логотипи пайдо бўлади. Клуб ҳар мавсум 400 минг евро хайрия қилади

Alisher
25 мар 2022
"Барселона" либосида янги логотип пайдо бўлади.

Келаси тўрт мавсумда эркаклар ва аёллар жамоаларининг либосларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги логотипи акс этади.

Логотип "Барселона" фонди ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида жойлаштирилади, клуб ҳар мавсум 400 минг евро, шунингдек ҳар мавсум 100 минг евролик спорт анжомларини хайрия қилади.

Клуб баёнотида дунёдаги 82,4 миллион атрофидаги қочқинларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги билдирилган.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com