"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ
24 фев 19:32
Янгиликлар
"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ
Юртдошларимиз ушбу муборак ойни катта қувонч билан кутиб олиш билан бирга ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, етим болалар ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш каби савобли амалларни ихлос билан адо этишга интилмоқда.
Яқинлашиб келаётган янги футбол мавсуми арафасида бундай хайрли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва давом эттириш мақсадида бугун вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ҳайрулла Бозоров ҳамда Нефтчи Фарғона масъул вакиллари "Мурувват" болалар уйига ташриф буюрдилар.









Мазкур муассасада жамоа сафига қўшилган янги футболчилар расман таништирилди. Ҳар бир футболчига шахсий рақам туширилган расмий футболка топширилди. Энг ҳаяжонли жиҳати — футболкалар болажонлар томонидан тантанали равишда тақдим этилди.
Тадбир давомида болалар билан самимий учрашувлар ўтказилади, эзгу тилаклар билдирилди ва Рамазон ойининг меҳр-мурувват руҳи яна бир бор намоён бўлди.
Фото: Рустамхўжа Набихўжаев



































Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар